АҚШнинг агрессив ташқи сиёсати ва НАТОнинг шарққа қараб кенгайиши Европа хавфсизлик тизими бузилишига, Осиё ва Шимолий Америкада ҳарбий хавф-хатарларнинг кўпайишига ва альянс ҳарбийларининг Украинадаги ҳарбий операцияда оммавий ҳалок бўлишига олиб келди.
Оқ уй кеча Харьков яқинида қўлга олинган икки нафар америкалик ёлланма аскарлар- 39 ёшли Александер Дрюке ва 27 ёшли Энди Уинхга ўлим жазоси қўлланилиши мумкинлигидан “ларзага келди”. Маълумки, бундай “кўнгиллилар” Женева конвенциясига ҳимоясига тушмайди ва ҳарбий асир ҳисобланмайди.
Аввалроқ (9 июнь) Донецк Халқаро Республикасининг Олий суди уч нафар ёлланма аскар - Британиянинг икки нафар, Марокашнинг бир нафар фуқаросини ўлим жазосига ҳукм қилган эди. Худди шундай суд вердиктининг Россиянинг Украинадаги ҳарбий операцияси давомида қўлга олинган ҳар қандай хорижий “легионерга” нисбатан қўлланилиши эҳтимоли катта.
Оқ уйнинг ларзага келиши иккиюзламачиликдек туюлади. РФ Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 24 февралдан 17 июнга қарадар “русларни ўққа тутиш” мақсадида Украинага келган 530 нафар (деярли батальон, энг кўп польшалик “легионер”лар ҳалок бўлган- 378 нафар) америкалик ёлланма аскардан 210 нафари вафот этган. Энг сўнгги ҳалок бўлган аскар- 52 ёшли Стивен Забельски (Флорида штати), Запорож вилоятининг Дорожнянка қишлоғида вафот ўтган. Ҳатто Американинг энг обрўли газетаси The New York Times ҳам Украина воқеаларида АҚШ барча “чегаралардан чиқиб кетгани”, ва факт нуқтаи назаридан олиб қараганда- Россия- қудратли ядро державаси билан тўғридан-тўғри тўқнашувга киришганини таъкидлаб ўтган.
Буюк Британия Укрианадаги жангда бутун ротани- 422 нафар “кўнгилли”дан 100 аскаридан айрилган. Украина Қуролли Кучларидаги 6956 нафар “хорижий легион”дан жами 1956 нафар аскар ҳалок бўлган. Украинадаги ҳарбий театрнинг шафқатсиз ҳаёти 1779 нафар “кўнггилли”ни ўз юртига (тирик) қайтишга мажбур қилган. Бугунги кунда Киев режимида 3220 нафар “легионерлар” бор (Украина Қуролли Кучлари сафларида хизмат қилаётган 20 минг нафар хорижий мутахассислар ҳақидаги миш-мишлар эса жуда бўрттириб кўрсатилган).
Бунинг фонида Лондон ДХРда ўлим жазосига ҳукм қилинган икки нафар британиялик ёлланма аскар муносабати билан Россияга “манмансираган” нота юборди. Гарчи Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги аслида Украинадаги ҳарбий жараёнларда SAS спецназларининг иштирок этаётганидан кўпроқ ташвишга тушиши керак бўлсада- ҳалок бўлган ва ҳукм чиқарилган фуқаролари анча кўп бўлиши мумкин.
Бумеранг қайтмоқда
Россия махсус операциясининг муваффақиятли давом этаётгани, украин инқирози ва коллектив Ғарбнинг иқтисодий муаммоларининг кучаётгани америкалик ва европаликларнинг президент Владимир Зеленскийнинг “кўз ёшлари” ва “вой-вой”ларига нисбатан қизиқишини сўндирмоқда. ЕИ аҳолисининг ярмидан кўпи Россияга қарши санкциялар туфайли нархлар кўтарилишига (турмуш сифатининг тушишига) ҳамон тайёр эмас.
Киев режимининг ҳарбий мағлубиятлари, Украина Қуролли Кучларининг ишчи кучи ва техникаси борасида улкан йўқотишлари (ҳар куни 1000 нафар ҳалок бўлганлар) хорижий ёлланма аскарлар оқимини ортга- Россиянинг битта ракета зарбаси билан душманнинг 500 гача аскари ёки 50 нафаргача генералини йўқ қилишга қодир бўлган ерлар, Донбасс ва Украинадан узоқроққа кетишга мажбур қилмоқда.
Украинанинг ҳарбий мағлубияти муқаррар. Шу сабабли Европанинг йирик мамлакатлари узоқ чўзилаётган музокаралари ва келишувлари билан Киевга “самарасиз” қурол етказиб беришга тўсқинлик қилишмоқда, ва нима бўлмасин Россия билан тўқнашувни тугатиш режаларини қўллаб-қувватлашмоқда, ҳатто украин ҳудудларига ҳисобига бўлса ҳам. НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг ўзи ҳам яқинда таъкидлаб ўтди: “Украина тинчликка эришиши мумкин, қачонки ўз ҳудудининг ярмини Россияга берса”.
Бундай якун (тўқнашув авж олиши ва кучайишига ўн миллард долларлаб сармоя киритган) Ғарб қа АҚШ учун жуда кўрқинчли, бироқ, Россия билан чинакамига уруш қилиш эса янада қўрқинчли. Америкаликлар “аборигенлар” ҳисобига Россияни Европадаги ҳарбий ҳаракатлар театрида иложи борича заифлаштирмоқчи. Киев режимининг муддати тугаб бормоқда. Берлин, Париж ва Рим Вашингтон ва Лондон позициясидан сезиларли даражада масофа сақлашга ҳаракат қилишмоқда. Бироқ Шарқий Европанинг бир қанча мамлакатлари иттифоққа ҳамон талпинмоқда: Польша Украинага қарийб 1200 нафар ёлланма аскар жўнатди, Литва ва Эстония - 300 “легионер” (деярли ҳалок бўлган). Тўсатдан Лондонда Буюк Британия, Польша, Литва, Латвия, Эстония ва Украина таркибида янги ҳарбий иттифоқ тузишни таклиф қилишгани ҳам бежиз эмас. Бу экспромт эмас. Ғарб Россия билан бўладиган узоқ муддатли тўқнашувларга тайёрланмоқда.
НАТОнинг июнь ойи сўнггида Мадридда бўлиб ўтадиган саммитида “шериклар” стратегик концепцияни ўзгартиришади ва Россияни “дунё ва барқарорликка хавф” деб эълон қилади. Унгача АҚШ Польша ва Литвадан Россияга қарши “иккинчи фронт” сифатида фойдаланмоқчи. Вилнюс томонидан Россиянинг Калининград вилоятига транзитига тақиқ ЕИ да оқланмади, бироқ Вашингтон манфаатларига буткул мос келади.
Россия Федерацияси субъектига иқтисодий блокада қўйишга уриниш- душман провокацияси. Темир йўллар коммуникацияларининг тўсиб қўйилиши- блокаданинг бошланиши. Ҳалқаро ҳуқуқ меъёрлари бўйича бирор мамлакат ёки давлатлар гуруҳи томонидан қуруқлик ёки денгиз коммуникациялари блокадаси ҳарбий тажовуз акти ҳисобланади. Денгиз блокадаси- фақатгина ҳарбий ҳаракатлар вақти келди дегани. Агар у БМТ Низомига (51 бет) мос келмаса, қуролланган тажовуз сифатида квалификация қилинади. НАТОнинг Европа мамлакатлари учун бутунлай фожеавий оқибатлари билан (Шимолий Америкага эса кейинроқ таъсир қилади, худди санкциялар билан бўлгани каби).
Кремлда Литва ҳукуматининг қарорларини ноқонуний, мислсиз ҳодиса деб аташди ва чоралар кўришга ваъда беришди. Россия Совет Федерациясида Литва чекловларини Россия суверенитетига тажовуз деб аташди ва жавоб “жуда шафқатсиз” бўлиши мумкинлигини маълум қилишди. Эҳтимол, АҚШнинг мақсади ҳам худди шунда: бутун Шарқий Европанининг кўлини кўкка совуриш. Украинадан сўнг эса америкаликларшга Литва, Польша ва бошва лимитроф-мамлакатларни алангага ташлаш муаммо бўлмайди.