Тўпаланг сув омборида вазият тинч - видео

Тўпаланг сув омборида сув миқдори норма даражасида, омбордан чиқаётган сув ҳам меъёридан ошгани йўқ - мутасадди раҳбарлар.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Тўпаланг сув омборида вазият тинч, хавотирга ўрин йўқ, деб хабар бермоқда Сув омобри директори ҳамда ҳудуд Фавқулодда вазиятлар бўлими раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, угун, 22 июнь куни соат 08:14 атрофида Сурхондарёдаги Тўпаланг сув омборидан чиқаётган сув миқдори кескин ошгани ҳақида хабар берилга эди.
Қайд этилишича, Тўпаланг сув омбори қошида барпо этилган Тўпаланг ГЭСда 2-компонент модернизация лойиҳаси амалга оширилаётгани муносабати билан босимли қувурда синов ишлари ўтказилган вақтда босим қувури тўсини орқали 40 метр куб сув чиққан.
Айни пайтда ушбу носозлик тўлиқ бартараф этилган. 40 метр куб сув тўлиқлигича каналга йўналтирилган.
Водохранилище "Тупаланг"
Маълумот учун, Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги "Тўпаланг" сув омбори 1982 йилда қуриб бошланган. Сув омбориинг максимал сиғими 500 миллион куб метрни ташкил қилади. (Бугунги кунда 375 млн м3 сув йиғилган)

Сув омбори тўғонининг баландлиги 165 метр, яна 22 метр ер остига пойдевор қилинган, иккаласи қўшилганда 187 метрни ташкил қилади. Сув омбори 2019 йилда 450 млн. м.куб сув йиққан.
Тўғон бошқаруви автоматлаштирилган бўлиб, хориждан келтирилган назорат, ўлчов, кузатиш мосламалари жараённи мунтазам назорат қилиб боради. Бундан ташқари тўғон ўртасига ҳам махсус датчиклар ўрнатилган бўлиб, ва улар ер қимирлаши ва бошқа маълумотларни қайд қилиб боради. Сейсмостанция ҳам зилзиланинг тўғонга таъсирини кузатиб боради. Тўғонга ортиқча сув келган ҳолда уинг остидаги сув ўтказгичлар ва канал орқали чиқариб юборилади. "Халқ сўзи" маълумоти асосида.