Тенденция: Доллар тушиб, рубль ошмоқда

Валюта биржасида доллар ва евро курси бир неча кундан бериш тушишда давом этмоқда, рубль эса ўсишда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 июн - Sputnik. Ўзбкистон Марказий банки 23 июнь учун АҚШ доллар курсини 10847,08 сўм миқдорида белгилади. Бу ўтган кунга нисбатан 50 сўма паст.
Айтиш жоизки сўнгги бир неча кун ҳатто ойлар давомида Ўзбекистонда доллар курси пастлашда давом этмоқда.
Рубль курси илк бор 200 сўмлик нишондан ошди. 23 июнь санасига 1 рубль курси 203,89 сўм этиб белгиланди. Россия валютаси ҳам сўнгги кунларда сўмга нисбатан узулуксиз ошишда давом этмоқда.
Евро 103,52 сўмга тушиб, 11 411,13 сўм ни ташкил қилди.
Ўзбекистон Марказий банкининг эълон қилинган таҳлилий ҳисоботига кўра, Россия рубли май ойида 19%га мустаҳкамланган.
Қозоғистон тенгеси ҳам апрель ойида 5 фоизга мустаҳкамланди. Бу асосан хорижий валютага бўлган талабнинг стабиллашгани ҳамда Россия рублининг мустаҳкамланиши билан изоҳланади
Турк лираси эса мазкур ой давомида 6 фоизга қадрсизланди.
Хитой юани 4 фоизга қадрсизланди. Мазкур ойда ҳам пандемия билан боғлиқ чекловларнинг сақланиб қолиши сабали Хитойда иқтисодий фаоллик паст даражада сақланиб қолмоқда.