ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. “Uzbekistan Airways” Қурбон ҳайити муносабати билан чегирмалар тақдим этмоқда.
Байрам муносабати билан 9 июлдан 12 июлгача амалга ошириладиган барча маҳаллий авиақатновларнинг барча турдаги тарифларга 50% чегирма эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, “Uzbekistan Airways” АЖ томонидан рамазон ҳайти муносабати билан 2 майдан 4 майгача амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновларнинг барча тарифларига 50 фоиз чегирма жорий қилганди.