Қашқадарёда қор ёғди

20 июнь куни Қашқадарёнинг Ҳисор тоғ тизмаларида қор ёғди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Қашқадарёнинг Ҳисор тоғ тизмаларида қор ёғди. Бу ҳақда Давлат Экология қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Қашқадарёнинг Ҳисор тоғ тизмалари
Ўзгидромет етакчи мутахассиси Эркин Абдулахатовга кўра, 20 июнь куни Ўзбекистонга кириб келган совуқ ва нам ҳаво оқими Ҳисор тоғ тизмаларининг денгиз сатҳидан 3200-3500 метр баланд қисмида ҳаво ҳарорати ноль даражадан пастлаб кетишига олиб келган.
Қашқадарёнинг Ҳисор тоғ тизмалари
Натижада, Ҳисор тоғ тизмасининг денгиз сатҳидан 3600 метр баландликда жойлашган Осмонталаш чўққисида қор ёғган.
Қашқадарёнинг Ҳисор тоғ тизмалари
Қашқадарёнинг Ҳисор тоғ тизмалари
Қашқадарёнинг Ҳисор тоғ тизмалари