Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг стратегик шериклиги кенгаяди

Икки мамлакат ўртасида стратегик шериклик декларацияси ва яна 18 та ҳужжат имзоланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклигини чуқурлаштириш тўғрисида декларация имзоланди.
Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Илҳом Алиев Ўзбекистон Республикаси билан Озарбайжон Республикаси ўртасидаги стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги декларацияни имзоладилар.
“Шунингдек, давлат раҳбарлари ҳузурида икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари ўртасида 18 та ҳужжат имзоланди”, дейилади хабарда.
Ҳудудлараро ҳамкорлик, саноат, халқаро автомобиль қатнови, ноқонуний миграцияга қарши курашиш, ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳаларидаги ҳамкорлик, ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар ҳамда туризм соҳасидаги ҳамкорлик дастури шулар жумласидан.