Бу қизиқ

Қайдай нонушта юрак учун зарарли - шифокор жавоби

Кўпчилик ҳар куни нонуштада истеъмол қиладиган одатий маҳсулотлар юрак-қон томир тизими учун хавфли бўлиши мумкин.
Sputnik
Бутерброд, сарёғ ва пишлоқли тост нонушта учун фойдали озиқ-овқат эмас. Гастроэнтеролог Сергей Вяловнинг айтишича, бу маҳсулотлар ошқозон ости бези яллиғланиши (панкреатит)га олиб келиши мумкин.
Гап шундаки, ёғли овқатларнинг кўплиги ошқозон ости безига сафро оқимини келтириб чиқаради.
Мунтазам бутерброд истеъмол қилиш юрак-қон томир тизими учун ҳам хавфли: ҳайвон ёғи қонда холестерин ва триглецеридлар миқдорини кўпайтиради, бундан эса атеросклероз тез ривожланади.
“Атеросклеротик бляшка юракдаги қон оқимини тўсиб қўяди бу эса юрак ишемик касалликлари: стенокардия ва инфарктга сабаб бўлиши мумкин”, - дейди шифокор.
Бироқ бутунлай бутербродлардан воз кечиш керак эмас. Мувозанатлаштирилган рационда ҳайвон ва ўсимлик ёғларининг иккиси ҳам бўлиши керак деб хулоса қилади шифокор.