Илҳом Алиев Ўзбекистонга келди

Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Бугун, 21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиев давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.
Визит президента Азербайджана Ильхама Алиева в Узбекистан
Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Визит президента Азербайджана Ильхама Алиева в Узбекистан
Ташрифнинг асосий тадбирлари бугун бўлиб ўтади. Олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.
Визит президента Азербайджана Ильхама Алиева в Узбекистан
Уларнинг натижалари бўйича саноат, транспорт, қишлоқ хўжалиги, энергетика, илм-фан ва инновациялар, туризм ва бошқа соҳаларга доир икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.
Эртага Хива шаҳридаги тарихий ёдгорликларни зиёрат қилиш режалаштирилган.