МДУга геология йўналиши бўйича ҳужжатлар қабули бошланди

Ўзбекистондаги Геология фанлари университетида икки йил ўкиган ва қолган икки йил ўқишини Москвада давом эттирган битирувчиларга икки университет дипломи берилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Геология фанлари университети М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети билан биргаликда янги ўқув йили учун ҳужжатлар қабулини эълон қилди.
Ҳужжатларни топшириш онлайн тарзда амалга оширилади.
Мазкур ОТМларда геология йўналиши бўйича бакалаврлар тайёрланади.
Талабалар ўқишни тугатгандан сўнг, Москва давлат университети ва ГФУ дан 2 та диплом оладилар.
Ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, кириш имтиҳонлари икки босқичда ўтказилади. Танловнинг биринчи босқичида абитуриентлар Москва давлат университетида математика (ёзма) ва рус тили (суҳбат) бўйича кириш тестларини топширадилар. Кириш имтиҳонларида максимал баллнинг камида 30 фоизини тўплаган абитуриентлар иккинчи босқичга ўтади.