1-синфга онлaйн-қaбул тизими ишга туширилди

Бугундан бошлаб ота-оналар уйдан чиқмаган ҳолда электрон плафторма орқали рўйхатдан ўтиб, ўз фарзандини мактабга онлайн жойлаштириши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. 2022-2023 ўқув йили учун умумтаълим мактабларига 1-синфга онлайн қабул учун рўйхатдан ўтиш ва ариза топшириш жараёни бошланди.
Қабул учун аризаларни my.maktab.uz электрон платформаси орқали топшириш мумкин.
Хизмат Тошкент, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказидаги умумтаълим мактаблари учун мавжуд.
Қабул жараёни жами 25 та шаҳар ва тумандаги 816 та умумтаълим мактабларида амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, 20 июндан 31 июлига қадар фақат бириктирилган микроҳудуд бўйича аризалар юборилади.
Умумтаълим мактабларининг бўш ўринларига микроҳудуддан ташқари қўшимча қабул жараёнлари эса 1-15 август кунлари амалга оширилади.