Петербург иқтисодий форумида 5,6 трлн рубллик шартномалар имзоланди

Петербург халқаро иқтисодий форумда 5,6 трлн рубллик шартномалар имзоланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Юбилей Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида (ПХИФ) 5,6 триллион рубллик шартномалар имзоланди.
Бу ҳақда Россия президенти маслаҳатчиси, форум ташкилий қўмитаси ижрочи котиби Антон Кобяков маълум қилди, деб хабар қилди РИА Новости.
"Биз форумда имзоланган битимлар ҳажми 6 триллион рублга яқинлашмоқда. Бугунги кунга қадар 5 триллион 639 миллиард долларлик 691 та битим имзоланди. Лекин, албатта, биз фақат тижорат сири бўлмаган рақамларни эълон қиламиз", — деди Кобяков якуний матбуот анжуманида.