Комил Алламжонов "тонировка"ни бепул қилиш таклифи билан чиқди

Комил Алламжонов иссиқ кунларда машиналар “тонировка”сини бепул қилиш таклифи билан чиқди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов кунлар тобора исиб бораётгани сабаб машиналар ойнасини қорайтиришни бепул қилиб қўйиш таклифи билан чиқди.
Бу ҳақда у ўзининг Telegram’даги каналида пост ёзди.
“Сўнгги пайтларда Ўзбекистонда ёз жуда иссиқ, гоҳида ҳаддан зиёд ёқимсиз иссиқ бўляпти. Булутли иссиқ кунларда эса бош оғриғига чидаб бўлмайди. Қурғоқчилик кучайиб, бундан бўёғига янада иссиқ бўлса керак. Шу пайтда агар машина тонировкаси бепул қилинса бундан ҳамма ҳайдовчилар, йўловчилар миннатдор бўлар эди. Бу ҳам аслида инсон қадрининг бир кўриниши, одамларга бўлган ғамхўрлик намунасига айланар эди деееебббббб ўйлаааааббб ўтирувдим тирбанд йўлда, орқамдан бир машина сигнал чалиб чўчитиб юборди”, - дейилган постда.