ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов кеча Беларусь Транспорт ва коммуникация вазири Алексей Авраменко онлайн шаклда музокаралар ўтказди, деб хабар берди Транспорт вазирлиги.
Вазирлик маълумотига кўра, учрашувда транспорт соҳасидаги ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди.
Томонлар Ўзбекистон ва Беларусь пойтахтлари ўртасида амалга оширилаётган мунтазам авиақатновлар сонини ошириш, автомобиль транспортида халқаро юк ташувлар жараёнида миллий ташувчиларга қулай шарт-шароитларни яратиш юзасидан фикр алмашилдилар.
Учрашув якунида транспорт соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш юзасидан биргаликдаги саъй-ҳаракатларни янада ривожлантиришга келишиб олинди.