Россиянинг ривожланиш тамойиллари ва Ғарб хатолари. Путин ПХИФда нутқ сўзлади

Владимир Путин Санкт-Петербург иқтисодий форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзлади.
Sputnik
Россия президенти Владимир Путин XXV юбилей Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзлади.

Россиянинг ривожланиш тамойиллари ҳақида

Очиқлик
— "Россия ҳеч қачон ўзини-ўзи изоляция қилиш йўлига бормайди. Биз ҳамкорликни кенгайтириш йўлидан бормоқдамиз. Бу Ер юзидаги одамларнинг кўп сонини ташкил этади. Шу билан бирга, биз билан ҳамкорлик қилмоқчи бўлганлар АҚШнинг босимига дучор бўлмоқда"
— "Биз билан ишлашни хоҳловчилар билан иқтисодий ҳамкорликни ривожлантирамиз. Ҳатто қўл бурилаётган Европа компаниялари билан ҳам"
— "Биз юк ташиш пунктларини, транспорт тизимини, тўлов тизимимизни ривожлантирамиз. Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё билан барқарор алоқаларни ўрнатамиз".
Тадбиркорлик эркинлиги
"Текширувларни, маъмурий юкни камайтирамиз. Режали текширишлар сони аллақачон бир йилда олти мартага камайди. Ҳуқуқбузарликлар сони эса кўпаймади, аксинча камайди. Бу бизнесимиз етуклигидан далолат беради".
“Инфляцияни ҳисобга олган ҳолда “катта” ва “жуда катта” зарар кўрсаткичларини ўзгартириш керак.
Масъулиятли ва мувозанатли макроиқтисодий сиёсат
– Мақсадимиз - инфляция юкини камайтириш, мақсадли инфляция даражасини тўрт фоизга етказишдир.
"Ҳукумат бюджет сиёсатининг прогнозлилигини таъминлаши керак"
"Баъзи жаҳон валюталари ҳозир ўз жонига қасд қилмоқда. Уларнинг ёрдами билан пул захирамизни стерилизация қилиш - бефойда. Асосий тамойил - қанча пул топганингизни тушуниб, сарфлаш - қолади"

Бир қутбли дунёнинг даври тугагани ва Ғарб сиёсати ҳақида

▪️ Ҳар қандай йўл билан уни сақлаб қолишга уринишларга қарамай, бир қутбли дунё тартиби даври тугади;
▪️ Ғарбдаги ҳамкорларимиз ўзларининг геосиёсий иллюзиялари деб халқаро асосларни атайлаб бузиб ташладилар;
▪️ иқтисодиёт ва халқаро сиёсатдаги ҳозирги ўзгаришлар тектоник ва инқилобий характерга эга;
▪️ Ғарбдаги ҳамкасблар тарих ривожига қарши туришга ҳаракат қилмоқдалар, улар ўтган аср нуқтаи назаридан ўйлашмоқда, улар сохта тасаввур ичида ва ўзгаришларни сезишни хоҳламаяптилар;
▪️ "Олтин миллиард" давлатлари аввалгидек ҳаммани иккинчи даражали мустамлака деб ҳисобламоқда;
▪️ Россия иқтисодиётининг келажаги ҳақидаги қайғули башоратлар - амалга ошмади;
▪️ Россияга қарши иқтисодий блицкриг бошидан муваффақият қозониш имкониятига эга эмас эди;
▪️ Доллар курси 200 дан ва бошқа Ғарбнинг прогнозлари - ахборот урушининг бир қисми, 2022 йилда Россия бюджети 3 триллион рубл профицит билан ижро этилади;
▪️ Биз ҳар қандай қийинчиликка дош бера оламиз ва ҳар қандай муаммони ҳал қила оламиз;
▪️ Ипотеканинг имтиёзли ставкасини яна 7 %га тушириш мумкин, деб ҳисоблайман, у йил охиригача давом этади;
▪️ Европа Иттифоқининг санкциялардан фақат тўғридан-тўғри йўқотишлари йилига 400 млрд $дан ошиши мумкин, бу харажатлар одамлар чекига тушади;
▪️ дунёда содир бўлаётган воқеалар - сўнгги ойлардаги воқеалар, жумладан, махсус ҳарбий операция натижаси эмас, ҳаммаси G7нинг масъулиятсиз сиёсати туфайли анча олдин бошланган;
▪️ Европа Иттифоқи бутунлай сиёсий суверенитетини йўқотди, унинг элитаси бировнинг ноғорасига рақсга тушиб, ўз аҳолисига зарар етказмоқда;
▪️Европадаги ҳозирги вазият радикализмнинг кучайишига ва келажакда элитанинг ўзгаришига олиб келади;
▪️ АҚШ авваллари йирик озиқ-овқат етказиб берувчиси бўлган, энди эса у импор қилувчига айланди, улар пул чоп этиб, бутун дунё бўйлаб озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олишмоқда;
▪️ Нега товарларни доллар ва еврога алмаштириш керак? АҚШга у ёки бу давлатларнинг сиёсатида бирор нарса ёқмаса, валюта заҳиралари ўғирланиши мумкин;
▪️ Россия Европада энергия нархининг ошишига алоқадор эмас, бу махсус операциядан анча олдин бошланган;
▪️ Энг қашшоқ мамлакатларда юзага келиши мумкин бўлган очарчилик бутунлай АҚШ ва Европа бюрократиясининг виждонига боғлиқ бўлади.