“Биз Украинага бостириб кирганимиз йўқ. Ғарбга унинг жиноий фаолият билан шуғулланаётгани, Украинани НАТОга жалб қилаётгани, неонацистлар тузумини асраб-авайлаши, ҳомийлиги ва тарбияси ҳақида тушунтиришга имконимиз қолмагани учун махсус ҳарбий операция эълон қилдик. Владимир Зеленскийнинг 2021 йилнинг сентябрида “Агар кимдир Украинада ўзини рус одамидек ҳис қилса, Россияга кетсин” деганди”, - дейди Лавров.
Россия 2022 йил 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Россия президенти Владимир Путин бу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган ДХР ва ЛХР фуқароларини ҳимоя қилиш" деб атаган.
Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади. Шунингдек, Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.