Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида янги микроавтобус қатнови йўлга қўйилди

Йўловчилар Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳридан Тожикистоннинг Истаравшан шаҳрига (эски номи Ўратепа) етиб бориши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳридан Тожикистон Республикасининг Истаравшан (эски номи Ўратепа) шаҳрига қатновчи “Янгиер – Истаравшан – Янгиер” халқаро йўналишида синов тариқасида микроавтобуслар қатнови йўлга қўйилди.
Қатновлар Гулистон шаҳрида рўйхатдан ўтган “Тимур Авто Транс Сервис” МЧЖ ва Тожикистон Республикаси томонидан эса “Довуд” МЧЖлар томонидан амалга оширилмоқда.
Қатновлар ҳар икки тарафдан кунига бир маротабадан бажарилмоқда.
Микроавтобуслар “Янгиер” автостанциясидан соат 7:00 да Тожикистон томонидан эса Истаравшан шаҳри марказидан соат 7:30 да йўналишга чиқади.
Йўналиш қатнов масофаси 69 км бўлиб, йўлкира нархи 27 минг сўм этиб белгиланган.
Йўловчилар оқимидан келиб чиққан ҳолда ташувчилар томонидан қатновлар сонини ҳар икки томондан кунига тўртагача етказиш кўзда тутилган.