Ўзбек ҳайдовчилари илк маротаба Афғонистон орқали Покистонга юк ташувларини амалга оширди

Ўзбекистонлик ҳайдовчилар илк маротаба “Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон” йўналиши бўйлаб юк ташувларини амалга оширди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Ўзбекистонлик ҳайдовчилар илк маротаба “Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон” йўналиши бўйлаб юк ташувларини амалга оширди.
Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар қилди.
“Тошкент – Термиз – Мозори-Шариф – Қобул – Пешавoр – Карачи” йўналиши бўйлаб 2760 км йўлни босиб ўтган ўзбекистонлик ҳайдовчилар Карачи портидан ортилган юкни (музлатилган гўшт) бир ҳафтада Тошкент шаҳрига етказиб келди.