Доллар пасайди, рубль эса ошди

Рубль 0,34 сўмга қимматлади ва 193,63 сўмни ташкил этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан душанба, 20 июнь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 19,45 сўмга пасайиб, 10 950,03 сўмни ташкил қилди.
Евро эса 98,01 сўмга ошиб, 11 517,24 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли сўмга нисбатан бироз мустаҳқамланди. Хусусан, 1 рубль 0,34 сўмга қимматлади ва 193,63 сўмни ташкил этди.