АҚШ Россиядаги хорижий бизнесга босим ўтказмоқда – Песков

Песковга кўра, хорижий бизнес Россия бозорига қайтишдан манфаатдор.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. АҚШ ва унинг элчилари Россия билан ҳамкорлик қилиш ниятидаги компанияларга “ўнг ва чапдан таҳдид қилмоқда”. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
Кремль вакилининг сўзларига кўра, Санкт-Петербург Халқаро Иқтисодий Форумига (SPIEF) дунёнинг турли бурчакларидан яна кўплаб ишбилармонлар келишни истайди, бироқ улар мисли кўрилмаган босимга дуч келган.

“Америка Қўшма Штатлари ва бутун дунё бўйлаб Америка элчилари Россия билан ҳамкорлик қилиш борасидаги компанияларга “ўнг ва чапдан таҳдид қилмоқда”, - деди Песков “Известия”га берган интервьюсида.

Песковга кўра, хорижлик тадркорлар Россия бозорига қайтиш имкониятини кутмоқда.
“Кўплаб ёпилган хорижий компаниялар Россия бозорига қайтиш вақтини кутишларини очиқ айтишмоқда”, дея таъкидлади у.
Шу билан бирга, Песков Москвани тарк этаётган компаниялар Россия ҳукумати, тегишли вазирлик ва идоралар билан алоқада эканини қўшимча қилди.
“Бизнинг бозоримизга қизиққан ишбилармонлар биз учун дўст ҳисобланади. Улар бизнинг алоҳида эътиборимиз ва ғамхўрлигимиз объекти бўлиб қолаверади”, деди Песков.