Олтмиш ёшдан ошган одамлар учун қаҳва ва спиртли ичимликлар жуда зарарли. Бу ҳақида шифокор-парҳезшунос, нутрициолог Евгений Арзамасцев “Москва 24” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Унинг таъкидлашича, қаҳва организмдан фойдали микроэлементлар, шунингдек, кальцийни ювиб чиқаради. Ушбу моддалар етишмаслиги эса - остеопороз ва микроэлементлар танқислигига олиб келади.
Бундан ташқари, кофеин қон томирларининг шикастлантирувчи гипертаъсирчанлик ҳамда қон босими ошишига сабаб бўлиши мумкин.
Парҳезшунос спиртли ичимликлардан воз кечишни ҳам тавсия қилган. Чунки кучли ичимликлар ҳужайралардан фойдали суюқлик, организм ишлаши учун керакли бўлган сувни ҳайдаб чиқаради.
Бундан ташқари, юрак-қон томир касалликларига чалиниш ва қон босими ошиши хавфи пайдо бўлади.