Қўриқлаш фаолиятининг асосий вазифалари белгилаб берилди - янги қонун

Давлат органлари қўриқлаш бўлинмаларининг ҳарбий хизматчилари ва ходимлари томонидан жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни ҳамда хизмат қуролини қўллаш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik.Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича шартнома асосида қўриқлаш фаолиятини Миллий гвардия амалга оширади.Бу ҳақда президент томонидан имзоланган “Қўриқлаш фаолияти тўғрисида”ги қонунда назарда тутилган.
Қўриқлаш фаолиятининг асосий вазифалари:
жисмоний шахсларнинг ҳаётини ва соғлиғини тажовузлардан ҳимоя қилиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини ҳамда объектларини тажовузлардан ҳимоя қилиш;
қўриқланадиган объектлар ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга чек қўйиш;
юридик шахсларнинг қўриқланадиган объектларида назорат ўтказиш ва объектнинг ички режимларини таъминлаш.
Қўриқлаш соҳасидаги давлат сиёсатини Миллий гвардия амалга оширади.
Қўриқлаш фаолиятини чет давлатларнинг жисмоний шахслари ва ташкилотлари, шу жумладан хусусий ташкилотлари томонидан амалга оширишга йўл қўйилмайди.
Қўриқлаш фаолиятини амалга оширувчи субъектлар ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида қўриқланадиган объектга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаши шарт.
Давлат органлари қўриқлаш бўлинмаларининг ҳарбий хизматчилари ва ходимлари томонидан жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни ҳамда хизмат қуролини қўллаш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Қўриқлаш фаолиятини амалга оширувчи субъектлар ўз зиммасига юклатилган вазифани бажариш учун хизмат итларидан фойдаланиши мумкин.