Ғарб Украинани қурол билан таъминлашда янада фаоллашмоқда. Америкаликлар бу учун “ёрдам пакети” доирасида яна 700 миллион доллар харажат қилди. Умуман олганда, ДХР ва ЛХР армиялари океанорти ва Ғарбий Европа “совға”ларини яхши ўрганиб чиқди. Хорижий техникалар ўзларини қандай намоён этишмоқда? Нега Киев қуроллар билан унчалар қониқмапти?- РИА Новости материалида ўқинг
Муаммоли “Жавелин”лар
Бундан икки ой аввал УҚК Ғарб мамлакатларида ишлаб чиқарилган танкка қарши тизимлардан асосан Киев ва Харьков йўналишларида, шунингдек, Мариуполда мунтазам фойдаланган. Украин ҳарбийларининг таъкидлашича, қуроллар пистирмаларда яхши иш кўрсатган.
Шунингдек, арсеналда танкга қарши тизимлар ва граната отиш мосламаларининг кенг ассортименти бор: Американинг Javelin, Британиянинг NLAW, Сингапур-Исроилнинг Matador, Германия Panzerfaust 3, Швеция АТ4.
“Жавелин”ларнинг кенг реклама қилинганига қарамай, улар ҳар қандай фалокатдан ҳимоя қила оладиган восита бўлиб чиқмади. Тўрт марта зарбадан кейин ҳам танк ҳаракатланишда давом этган ҳолатлар бўлган. Бундан ташқари, ўрнатмалар жуда инжиқ: йўл-йўриқ кўрсатиш тизимининг ишончлилиги об-ҳаво ва атроф-муҳит шароитларига жуда боғлиқ. Мариуполда, жанг қатнашчиларининг сўзларига кўра, бундай танкга қарши тизимлар аслида ёрдам бермаган - қурилма ёнғинлар фонида жанговар воситанинг иссиқ двигателини “кўрмаган”.
Ҳатто америкаликлар ҳам уларнинг самарадорлиги етишмаслигини тан олган. The Washington Post нашрининг ёзишича, Пентагон 286-бетлик фойдаланиш йўриқномасини украин тилига таржима қилишга дангасалик қилган. Украин ҳарбийлари эса ҳаммасини Google translate орқали ўрганишга мажбур бўлган. Захира батареялари ҳам етишмаган (Javelin қувватлари 4 соатдаёқ тугаб қолади). Ўрганиш курси ҳам атиги икки кун.
Авиация учун хавф
Британиянинг NLAW муқобили ҳам Жавелинлардан кам муаммолар келтираётгани йўқ. Бироқ, танкка қарши техникаларнинг кўп қисми – мақсадли кузатув блокининг қуввати тугаган батареялари билан, бу эса уларни фойдасиз қилади. Бундан ташқари, нисбатан қисқа масофага зарба бера олади: тахминан 800 метр.
“Немис Panzerfaust 3 қизиқарлироқ, - дейди “Тролл” чақирув белгили ДХР армияси 107-полкининг 3-батальони қўмондони –“Бу граната отиш мосламаси енгил, кучли ва ҳар қандай ускунани уришга қодир. Бундан ташқари, у жуда қулай ва эргономик, елка остида махсус таянчи бор”.
ДХР қўшинларининг айтишича, кўчма ҳаво мудофаа тизимлари, асосан Американинг Stingerи, Британиянинг Starstreak ва Martleт, шунингдек, Ғарб томонидан минглаб етказиб берилаётган Норвегиянинг Mistral техникалари ҳам жанр жараёнларига таъсир қилади. Республика жангчиларининг таъкидлашича, бу Россия авиацияси учун жуда жиддий тўсиқ. Вертолётлар ва ҳужум самолётлари паст баландликдаги нишонларни бошқарилмайдиган ракеталар билан, яъни бостирмадан уришга мажбур. Бир томондан, бу зенит ракета кўчма тизимларининг вайрон бўлиш зонасига кирмасликка имкон беради. Бошқа томондан эса - аниқликни сезиларли даражада пасайтиради.
Калибрлар жанги
Сўнгги ҳафталарда Украина 155 мм калибрли артиллерия қабул қилиб олмоқда: Американинг М777 тортма гаубицалари, янги модификациядаги М109 ўзиюрар қуроллари, М114 дала қуроллари, француз CAESAR ўзиюрар артиллерия қуроллари, Италиянинг FH70 ва бошқалар. Бундай тизимлар 30 километр масофани босиб ўтди. Авдеевка, Марьинка ва Пески яқинида мустаҳкамланган Украина Қуролли кучлари эса май ойи сўнггидан буён Донецк марказини мунтазам равишда ўққа тутмоқда.
“Оғир қуролларни олиб келишганиданоқ дарҳол зарба беришни бошлашди, - дейди ДХР армияси расмий вакили Эдуард Басурин.- Бунга ҳарбий эҳтиёж йўқ. Бунда кўпроқ психологик жиҳатлар бор: одамларни қўрқитиш, уларни норози бўлишга мажбурлаш ва жанговар ҳаракатларни тўхтатишни талаб қилиш, ваҳима қилдириш”.
Бунга жавобан республика қўшинлари узоқ масофали 152 миллиметрлик “Гиацинт-Б” га эга бўлишди. Бироқ, бу техниканинг оловини тузатиш қийин, дронлар етарли эмас. Портатив контрбатареяли радиолокацион станциялар ҳам муаммолар келтириб чиқаради. Улар ёрдамида Украина томони залп майдонини снаряд траекторияси бўйлаб ҳисоблаб чиқади.
Учувчисиз хатар
Ҳарбий ҳаракатларнинг илк ҳафталарида Украина Қуролли Кучлари Туркиянинг Байрактар ТБ2 разведка-зарба берувчи дронларидан фаол фойдаланди. Бироқ, ҳарбийларнинг фикрича, булар Россия зенит-ракета тизимлари учун енгил нишонга айланган.
“Ўнлаб Байрактарларни йўқотгач, украинлар ўз тактикасини ўзгартирди”,- дейди Клим чақирув белгили ДХР армияси офицери. –Аввал улар орасида зарба берувчилар бор эди, ҳозир эса ҳавога қарши ҳужумга киритилмаган разведкачилар. Аммо бундай учувчисиз аппаратлар ҳеч нарсани ўзгартирмайди. УҚК жуда кўп бўлган кичик коптерлардан фарқли ўлароқ. Уларнинг ёрдами билан оловни тўғри йўналтиришади ва ҳудудларни текширади. Бу ерда гап ҳарбий ва тижорат учувчисиз аппаратлари ҳақида кетмоқда.
Вашингтон апрель ойида юзлаб Switchblade дрон-камикадзеларини жўнатди. Бироқ, улардан фойдаланганлик ҳақида очиқ манбаларда ҳеч қандай маълумотлар йўқ. Ғарб журналистларнинг маълумотларига кўра, УҚК жангчилари шунчаки “бегона қуролга кўл теккизишга қўрқишмоқда”.
“Масалан, ўқ-дорилар ўрнига улар портловчи моддалар билан тўлдирилган тижорат дронларидан фойдаланадилар, чунки уларни назорат қилиш осонроқ, - демоқда CNN. - Фронтнинг кўплаб соҳаларида НАТО қуроллари умуман кўринмаган”.
ОАВ хабарларига кўра, эҳтиёт қисмлар ва мутахассислар етишмаслиги вазиятни мураккаблаштирмоқда. Иттифоқ даврида ишлаб чиқарилган намуналарга ўрганиб қолган ҳарбийларни қайта тайёрлаш эса қийин ва кўп вақт талаб этади. Америка телеканалининг таъкидлашича, буларнинг барчаси Ғарб бераётган ёрдамнинг самарадорлиги ҳақида катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлади.