Саудия компанияси ўзбек зиёратчиларга меҳмонхона ва авиация хизматларини таклиф қилди

Саудия компанияси ўзбек зиёратчиларга меҳмонхона ва авиация хизматларини кўрсатиш таклифини билдирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Ўзбекистон элчиси Улуғбек Мақсудов Саудия Арабистонининг “MANAZIL” компанияси раиси Султон Аҳмад Банун билан музокаралар ўтказди, деб хабар берди "Дунё" АА.
Саудовская компания предложила гостиницы и авиаперевозки для паломников из Узбекистана
Музокаралар чоғида компания вакилларининг 16 июнь куни Ўзбекистонга амалий сафарини амалга ошириш, шунингдек, тегишли вазирлик ҳамда идоралар, хусусий компаниялар билан учрашувлар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Султон Банун сўнгги беш йил ичида Саудия Арабистонининг Ўзбекистон билан икки томонлама ҳамкорлик алоқалари ривожланиб бораётганини қайд этар экан, ушбу алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида компания ўзбек томони билан ҳамкорлик қилиш таклифини билдиради.
“"MANAZIL" компанияси Ҳаж ва Умра мавсумларида чет эллик зиёратчиларга меҳмонхоналар ва авиация хизматларини тақдим этиш соҳасида 30 йиллик тажрибага эга, - деди Султон Аҳмад Банун. - Бу борада Шимолий Африкадаги араб давлатлари билан самарали ҳамкорлигимиз мавжуд. Биз Ўзбекистон билан ҳам алоқаларни йўлга қўйишдан манфаатдормиз. Ўзбекистонга сафаримиз давомида тегишли ташкилот ва фирмалар билан музокаралар ўтказиб, ўзаро келишувга эришамиз, деган умиддамиз.
Ўзбекистон дипломатия ваколатхонаси раҳбари, ўз навбатида, мамлакатнинг инвестиция ва экспорт салоҳиятига бағишланган тақдимот ўтказди.