Германияда инфляция рекорд даражага кўтарилди - бунақасини немислар 1973-йиллардан буён кўрмаган эди. Ҳаммасидан кўп энергетика учун пул сарфланмоқда. АҚШда ҳам нархлар ортда қолаётгани йўқ: океанторти мамлакатида бензин нархи жадал ошиб бормоқда. Таҳлилчиларнинг айтишича, Ғарб бу билан Россияга қарши санкциялар учун товон тўламоқда. Европаликлар ва америкаликлар яна қанча муддат тежаб-тергаб харажат қилишлари керак - батафсил РИА Новости материалида.
Инфляция чуқурида
ГФРда нархлар кескин ортиб бормоқда. Май ойида инфляция саккиз фоизга тезлашди - бу ярим аср давомида кузатилган энг юқори кўрсаткич. 1973 йилнинг қиш фаслида нефть инқирози туфайли қора олтин нархи ошган эди. Энергея таъминотлари учун ҳам харажатлар ниҳоятда кўп. Қолаверса, озиқ-овқат нархлари ҳам кўтарилмоқда. Иш ҳақи индексацияси нархларга ета олмаётган Буюк Британияда ҳам вазият яхши эмас. Сотиб олиш салоҳияти жуда паст.
Америкаликлар ҳам тежашмоқда. АҚШда май ойида инфляция 8,5%га ошди. Мамлакатда бензин икки баробар қимматлашди: АҚШ Молия вазири Жанет Йелленнинг айтишича, Россия нефтига қўйилган чекловлар ўз таъсирини ўтказган.
Март ойида Америка қора олтин сотиб олишни тақиқлади, июнь ойи бошида унга ЕИ ҳам қўшилди. Бироқ, европаликлар Россия углеводородларидан бутунлай воз кеча олмади. Денгиз бўйлаб етказиб бериш билан чекланиб қўйишди. Аммо, енгиллаштирилган эмбарго америкаликларнинг ҳам, европаликларнинг ҳам чўнтагига фойда бўлмади. “Инфляция оғир аралашмалардан, жумладан Россия Urals идан ташкил топган дизель ёқилғиси нархининг кўтарилиши билан тезлашди. Натижада АҚШ ва ЕИ истеъмол нархлари кўп йиллик энг юқори кўрсаткичларини янгилади”,- дейди BitRiver молиявий таҳлилчиси Владислав Антонов.
Ҳозир Ғарб Россия нефтига муқобилларни қидирмоқда. Аммо бу осон эмас. Экспорт қилувчи мамлакатлар Россия қора олтинини эскпорт қилиш учун эркин имкониятларга эга эмас, дейди ОПЕК бош котиби Муҳаммад Баркиндо. Бу ерда кунига етти миллион баррель ҳақида сўз кетмоқда.
Шунинг учун Ғарбнинг уддабурон компаниялари Urals ва бошқа навлардан коктейллар қилмоқда. Американинг Shell компанияси бу схема бўйлаб ишлаган биринчи компания бўлди. Концерн ўз трейдерларига таркибида рус углеводородлари бўлган дизель ёқилғисини сотиб олишга рухсат берди. “Латвия аралашмаси” деб аталувчи маҳсулот Вентспилс портида тайёрлашмоқда.
Санкцияларни четлаб ўтишнинг яна бир йўли - қайта сотиш. Америка ва Европа портлари Россиядан келаётган кемалар учун ёпиқ экан, унда нефть бошқа мамлакатлардан ташилади. Масалан, Ҳиндистондан Европа ва АҚШга етказиб бериш сезиларли даражада ошган. Ҳужжатларга кўра, хомашё Ҳиндистонники. Аслида эса- Россияники.
Айбдорларни қидиришмоқда
Ғарб компаниялари санкцияларни айланиб ўтаётган бир пайтда, Оқ уйда айбдорларни қидиришмоқда.
“Ҳаммасига Украинадаги махсус операция айбдор”, дейди Жо Байден. Ёки “Инфляциянинг етмиш фоизи- Путиннинг бензин нархларини кўтаргани билан боғлиқ”, - демоқда Америка президенти.
Аммо, Америкада товарлар нархи ўтган йилдан бошлаб қимматлашишни бошлаган, деб ҳисоблашмоқда таҳлилчилар. Ўшанда, июнь ойида инфляция одатий 1,5, 2 % дан 3,5% чиққан.
Мамлакат молия ҳукумати коронавирус инқирози оқибатларини бартараф этиш учун чоп этиш машинасини ишга туширди. АҚШ Федерал захира тизими иқтисодиётни триллионлаб доллар билан тўлдирди. Шу билан бирга, у нолга яқин паст базавий ставкани сақлаб қолди.
Ва узоқ вақт давомида нархларнинг кўтарилиши қисқа муддатли таъсирга эга эканлигига ишонтирди. ФЗТ ва Европа Марказий банки (ЕМБ) ҳам буни такрорлади, улар ҳам пул-кредит сиёсатини кучайтиришга шошилмаяпти. Ғарб регуляторларининг сустлиги инфляциянинг тезлашишига олиб келди.
Қолаверса, ўтган йил охирида энергетика бўйича котировкалар кўтарилди: Европа Иттифоқида газ нархи минг кубометр учун уч минг долларга етди.
Нархлар ўсиши тенденцияси 2022 йилда ҳам давом этди. Россияга қарши санкциялар оловга мой сепгандек бўлди: металл, нефть маҳсулотлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархи ошишига олиб келди. Аммо Ғарб расмийлари ўз хатоларини тан олишаётгани йўқ. Улар учун ўз сиёсий курсини ўзгартиришдан кўра Москвани айблаш фойдалироқ.
Таҳлилчиларнинг огоҳлантиришича, европаликлар ва америкаликлар белларини маҳкам боғлашлари керак.
Россия ва Украинадан дон етказиб бериш муаммолари ҳам ўз таъсири кўрсатади. Ғарб камайиб бораётган ҳажмларни тўлдиришга қодир эмас. Масалан, АҚШда совуқ туфайли экин ишлари кеч бошланади. Бундан ташқари, хорижий фермерларга Россия ўғитлари ҳам етишмаяпти - улардан ЕИ ва АҚШ февраль ойида воз кечган эди. Бироқ, бир ой ўтгач улар қизишиб кетишганларини англаб етишди. Ўғитларни санкциялар рўйхатидан чиқариб ташлашди.
Бусиз инсониятга очликдан халок бўлиш хавф солиши мумкин. Россия- ўғит етказиб бериш бўйича дунёда учинчи кўринда туради. Росстат маълумотларига кўра, уларнинг ишлаб чиқарилиши 5,6 фоизга ошиб, 24,9 миллионни ташкил этган. 65%га яқини экспортга жўнатилди. Улардан 22 таси Европа Иттифоқи ва АҚШга.
ЕИ ва АҚШда инфляция икки хонали рақамгача тезлашиши мумкин, дейди молиявий бошқарув олий мактаби таҳлилий тадқиқотлар бўлими раҳбари Михаил Коган.
Фақат асосий ставка билан эмас
Айни пайтда Америка базавий ставкани кечиктириб оширмоқда. Шу тариқа, АҚШ Федерал захира тизими нархларнинг ошишини жиловламоқчи. Регуляторнинг навбатдаги йиғилиши 13-19 июн кунларига белгиланган эди. ЕМБ эса умуман шошилмаяпти. Келгуси ойда пул-кредит сиёсатини кучайтириш режалаштирилган.
Бироқ, таҳлилчилар бу чора вазиятни қутқармайди деб ҳисоблашмоқда. Ставка оширилиши фақат истеъмол талабини камайтиради, харидорларнинг харажатларини оширади ва инфляциянинг янги босқичига олиб келади. Бундан ташқари, иқтисодий пасайиш туфайли АҚШ рецессияга кириш хавфи остида. “Мамлакатнинг стратегик заҳираларидан қора олтиннинг сотилиши ҳам унинг нархини пасайтирмайди. Нефть бозорида кўтарилиш тенденцияси давом этмоқда. Брент нефтининг бир баррели учун 130 доллардан юқори даражалар. Бу ставкалар билан нарх ўсишини пасайтириш мумкин эмаслигини англатади, - дейди BitRiver молиявий таҳлилчиси Владислав Антонов.
Ҳозир эса мамлакатлар инфляция билан мустақил курашмоқда. Масалан, Германияда “ҳар томчи бензинни” тежаш мақсадида тезликни пасайтиришга чақиришмоқда. Биз энергия сафини камайтириш учун автобанларда 100 км/соатгача, шаҳарларда эса 30 км/соат тезликка вақтинча чекловлар қўйишимиз мумкин”,- дейди Германия Касаба уюшмалари ассосиацияси раҳбари Райнер Хоффман.
Таҳлилчиларнинг айтишича, бу худди сўқир кўзга сурмадек. Вазиятни барқарорлаштириш ва энергия инқирозини тўхтатиш учун Россиядан санкцияларни олиб ташлаш керак. Дунё аллақачон стагфляцияга ботиб бормоқда (инфляция ва ишсизликнинг бир вақтнинг ўзида тезлашиши билан иқтисодиётнинг пасайиши), деб огоҳлантирмоқда “Амалий инвестиция мактаби” асосчиси Федор Сидоров. Унинг сўзларига кўра, янги жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг биринчи босқичи 1929 йилги Буюк Депрессиядан кейинги энг оғир оқибатлар ва миқёслари билан бошланмоқда.