ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Россия Қуролли кучлари “Калибр” қанотли ракеталари ёрдамида Львов вилоятида НАТО давлатлари томонидан Украинага етказилган қуроллар учун ўқ-дорилар омборини йўқ қилди. Бу ҳақда бугун бўлиб ўтган брифингда Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков маълум қилди.
“Львов вилоятининг Золочев қишлоғи яқинида юқори аниқликдаги узоқ масофали “Калибр” ракеталари Украинага НАТО мамлакатлари томонидан етказиб берилган хорижий қуроллар, жумладан 155 миллиметрлик М777 гаубицалар сақланаётган ўқ-дорилар омборини йўқ қилди”, - деди генерал-лейтенант.
Бундан ташқари, бир кунда Аэрокосмик кучлар томонидан тўртта шундай гаубица йўқ қилинди.
Америка Қўшма Штатлари, Канада ва Австралия ушбу Америкада ишлаб чиқарилган артиллерия мосламаларини Украинага етказиб берди. Украина Қуролли кучлари улардан аҳоли пунктларига ҳужум қилиш учун фойдаланмоқда. Хусусан, Луганск Халқ Республикасининг Рубижне шаҳри ушбу гаубицалар орқали ўққа тутилди. Оқибатда 14 ёшли ўсмир ҳалок бўлди, яна бир қанча тинч аҳоли вакиллари яраланди.
“Калибр” (НАТО таснифига кўра SS-N-27 Sizzler) –Екатеринбургдаги “Новатор” конструкторлик бюроси томонидан ишлаб чиқилган Россия қанотли ракетаси. Комплекс 2012 йилда Россия денгиз флотига фойдаланиш учун топширилган.