Разведкачилар иши ҳар доим жуда хатарлидир, чунки айнан улар биринчи бўлиб рақибнинг ерига қадам қўйишади. Бу сафар разведкачилар иши муваффақиятли якунланди, душманнинг турган жойи аниқланди. Бу ёғи энли артиллерия ва ҳужумчи отрядларнинг иши", - деб изоҳ қолдирган Чеченситон раҳбари.
Россия 2022 йил 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Россия президенти Владимир Путин бу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган ДХР ва ЛХР фуқароларини ҳимоя қилиш" деб атаган.
Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади. Шунингдек, Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.