Ўзбекистонда қайси соҳа вакилларига энг кўп маош тўланмоқда

Энг кўп маошли мутахассисликларнинг максимал даражадаги ойлик иш ҳақи 51 млн сўмга тенг бўлган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. 2022 йилдаги энг кўп маош тўланадиган мутахассисликлар рўйхати маълум қилинди.
"Дарё" нашрининг hh.uz маълумотларига таяниб ёзишича, энг кўп маошли мутахассисликлар ахборот технологиялари ва консультация соҳалари бўлиб, уларда максимал даражадаги ойлик иш ҳақи 51 млн сўмга тенг бўлган.
2022 йилда ахборот технологиялари соҳаси вакиллари энг кўп ўртача иш ҳақи олган — 11,7 млн. Маҳаллий ходимлар эса 2,7 млн билан энг кам ўртача иш ҳақига эга.
Турли соҳаларда ўртача ойлик иш ҳақи:
консалтинг — 10,9 млн сўм;
олий менежмент — 10,7 млн;
тиббиёт, фармацевтика — 8,6 млн;
қурилиш, кўчмас мулк — 8,3 млн;
адвокатлар — 7,6 млн;
ходимларни бошқариш, тренинглар — 6,9 млн;
банклар, инвестициялар, лизинг — 6,8 млн;
фан, таълим — 6,8 млн;
ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги — 6,6 млн;
харидлар — 6,2 млн;
бухгалтерия ҳисоби ва молия — 6 млн;
савдо — 5,8 млн;
маркетинг, реклама, PR — 5,7 млн;
жиҳозларни ўрнатиш ва уларга хизмат кўрсатиш — 5,5 млн;
транспорт, логистика — 5,4 млн;
санъат, кўнгилочар, оммавий ахборот воситалари — 5 млн;
операцион ходимлар — 5 млн;
суғурта — 4,9 млн;
хавфсизлик — 4,8 млн;
янги иш бошлаганлар ва талабалар — 4,8 млн;
автомобиль бизнеси — 4,7 млн;
туризм, меҳмонхоналар, ресторанлар — 4,1 млн;
маъмурий ходимлар — 4 млн;
спорт клублари, гўзаллик салонлари ходимлари — 3,4 млн;
хом ашё қазиб олиш — 2,8 млн;
маҳаллий ходимлар — 2,7 млн.