Осиё кубоги-2023 саралаши. Ўзбекистон Таиланд устидан ғалаба қозонди

“Оқ бўрилар” Осиё кубоги-2023 йўлида ҳар учала рақибларини мағлуб этишди ва бирорта ҳам гол ўтказиб юбормасликка муваффақ бўлишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2023 йилда ўтказиладиган футбол бўйича Осиё кубогининг саралаш босқичи доирасида Таиланд жамоасига қарши майдонга тушди.
Наманганда ўтган ўйиннинг 8-дақиқасида Жалолиддин Машарипов ҳисобни очди. 23-дақиқага келиб Азизбек Турғунбоев фарқни иккитага оширди.
Шу тариқа “оқ бўрилар” 2:0 ҳисобида Таиланд устидан зафар қучишди ва ўз гуруҳида 1-ўрин билан Осиё кубогига йўл оладиган бўлишди. Сречко Катанец шогирдлари ушбу ўйин бошланишидан аввал Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритиб бўлган эди.
1 / 11
2 / 11
3 / 11
4 / 11
5 / 11
6 / 11
7 / 11
8 / 11
9 / 11
10 / 11
11 / 11
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон саралаш босқичи доирасида Шри-Ланка ва Малдив ороллари терма жамоаларини йирик ҳисобда мағлубиятга учратган эди. Қайд этиш жоизки, терма жамоа ҳар учала ўйинда дарвоза яхлитлигини сақлаб қолишга муваффақ бўлди.