Ҳар бир ёшда организмда сув балансини назорат қилиш зарур. Ёш ўтгани сайин организмга сув етмаётганини жуда кам ҳолларда билинади. Танага сув етишмаслиги қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?
Тиббиёт фанлари номзоди, шифокор-парҳезшунос-эндокринолог Олег Иришкин Sputnik радиосига берган интервьюсида бу борада ўз тавсияларини берди.
“Ёш организмда сув танқислигини ҳис қилиш осон, бироқ ёш ўтгани буни сезиш қийин. Шунинг учун ёши катталар сув балансини қаттиқ назорат қилиши керак”, - дейди шифокор.
Шифокорнинг айтишича, танага сув етишмаслиги юрак хуружи ва инсульт хавфини оширади, чунки сувсизланишнинг оқибатларидан бири қон ивишининг кучайиши ҳисобланади. Бу шуни англатадики, юрак-қон томир тизими касалликлари бўлган одамлар ҳам организмининг сув балансини қаттиқ назорат қилиши керак.
Шифокор сувсизланишнинг белгиси сифатида чарчоқ, лоҳаслик ва бош оғриғини айтиб ўтган.
Сувсизланишни турли ичимликлар билан олдини олиш умкмин. Бироқ, бунда организмнинг ўзи хос хусусиятларини назарда тутиш лозим.
Мутахассиснинг айтишича, бунда сув ҳарорати ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Совуқ сув организмда узоқроқ, илиқ сув эса тезроқ сўрилади.