ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Бугун, 15 июнь куни Фазлиддин Киранович Рўзиев Самарқанд вилояти Иштихон тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоя ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар Фазлиддин Рўзиев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маҳаллий саноатни ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари котибияти мудирининг ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
Узоқ вақт Иштихон тумани ҳокими вазифасида ишлаган Шуҳрат Негматов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига асосан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.
Аввалроқ, Ғофуржон Абдураҳмонов Андижон шаҳрига, Дилшод Шакарбоев эса Қўшработ туманига ҳоким бўлгани ҳақида хабар берган эдик.