Доллар арзонлашди, рубль эса қимматлашди

1 рубль 0,92 сўмга қимматлашиб, 193,30 сўмни ташкил этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 16 июнь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
валюта
Унга кўра, долларнинг расмий курси 14,91 сўмга арзонлади ва 10 960,11 сўмни ташкил қилди.
1 евро 50,21 сўмга ошиб, 11 502,64 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли сўмга нисбатан мустаҳкамланди. Хусусан, 1 рубль 0,92 сўмга қимматлашиб, 193,30 сўмни ташкил этди.