ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Владимир Путин кузда Ўзбекистонга ташриф буюради.
Бу ҳақда президентнинг халқаро масалалар бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаков журналистларга маълум қилди. “РИА Новости” хабарига асосан.
Унинг сўзларига кўра, Россия раҳбарининг кузга мўлжалланган дастурида кўплаб тадбирлар режалаштирилган.
“Куз фаслида кўплаб тадбирлар режалаштирилган. Бу бизнинг Шарқий форумдан ташқари, сентябр ойида Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити, кейин 14 октябрда Нур-Султонда бўлиб ўтадиган МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши”, - деди Ушаков.