ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Россия ва ЛХР Қуролли кучлари 15 июнь куни Севердонецкдаги “Азот” заводида ушлаб турилган тинч аҳолини эвакуация қилишга оид операцияни ўтказишга тайёр. Бу ҳақда Россия Мудофаани бошқариш миллий маркази бошлиғи генерал-полковник Михаил Мизинцев маълум қилди.
“Инсонийлик тамойилларига амал қилиб, Россия Қуролли кучлари ва Луганс халқ республикаси гуруҳлари тинч аҳолини эвакуация қилишга оид операцияни ўтказишга тайёр. Бунинг учун 15 июнь куни соат 08:00 дан 20:00 гача шимолий йўналишда (ЛХРнинг Сватово шаҳрига) гуманитар йўлак очилади”, - деди у.
Мизинцевнинг сўзларига кўра, заводдаги барча тинч аҳолини эвакуация қилиш хавфсизлигига кафолат берилади. Улар гуманитар колонна таркибида вақтинчалик турар жойларига олиб борилиб жойлаштирилади.
Генерал “Азот” заводидаги украиналик миллий батальон жангари, хорижий ёлланмаларга ҳар қандай жанговар ҳаракатларни тўхтатишни ва тинч аҳолини бу гуманитар йўлаги орқали қўйиб юборишни таклиф қилган. Шунингдек, Украина ҳарбийларига қаршилик кўрсатишни бас қилиш ва таслим бўлиш таклиф этилган.