ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Россиянинг “КАМАЗ” компанияси Ўзбекистонга автобус ва электробуслар етказиб беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Татаристон президенти Рустам Минниханов маълум қилди. Татмедиа хабарига асосан.
"Ўзбекистонда “КАМАЗ” автомаркази, йиғув линияси очилган. Ва, албатта, “КАМАЗ” компаниясида Москвадаги каби, у ерда электробусларнинг 80 % “КАМАЗ”да ишлаб чиқарилган, автобус ва электробуслар етказиб бериш истаги бор”, - деди Татаристон раҳбари.
Маълумки, электробуслар юриш масофаси оширилган - 80 км, тўлиқ электр иситгич билан жиҳозланган, у атмосферага зарарли моддаларни чиқармайди.
Бундан ташқари, Миннихонов Россиянинг яна бир компанияси – “Татнефт” Ўзбекистонда шина маҳсулотларини сотиш билан шуғулланаётгани ва ёқилғи қуйиш шохобчаларини ишга тушириш устида иш олиб бораётганини таъкидлади.
Татаристон раҳбарининг сўзларига кўра, Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга “ЕлАЗ”, ТЭМПО, КМПО, “КЭР-Холдинг”, “Татхимфармпрепараты”, “Ремдизель”, ПОЗиС ва бошқалар ҳам қизиқиш билдирмоқда.