Доллар сўмга нисбатан яна қадрсизланди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан эртага амалда бўладиган қийматини белгилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 15 июнда амалда бўладиган қийматини белгилади.
15 июнда амалда бўладиган валюта курслари
Унга кўра, долларнинг расмий курси 17,18 сўмга арзонлади ва 10 975,02 сўмни ташкил қилди.
1 евро 47,61 сўмга пасайиб, 11 452,43 сўм этиб белгиланди.
Рубль курси ҳам бироз пасайди. Хусусан, 1 рубль 0,38 сўмга арзонланиб, 192,38 сўмни ташкил этди.
Маълумот учун, доллар курси кетма-кет бешинчи кун пасайди.
МДҲ давлатлари орасида сўнгги бир неча ой ичида ўзаро ҳисоб-китобларни миллий валюталарда амалга ошириш одатий ҳолга айланмоқда. Айниқса, ЕОИИга аъзо давлатлар орасида Россия энг йирик савдо ҳамкорларидан бири бўлган Хитой билан ўзаро савдода миллий валюталарга ўтиш тўғрисида битим имзолаган.
Шунингдек, Хитой ва ЕОИИ давлатлари орасида ҳам ана шундай битим имзоланиши режалаштирилмоқда. Ташқи савдода ушбу ўзгаришлар долларга талабнинг пасайишига ва асосий ҳамкор давлатлар Хитой ва Россия миллий валютасига талабнинг ошишига олиб келади.