Собиқ “Макдональдс” Москвада янги ном билан очилди - фото

Тез овқатланиш компанияси июнь ойининг охирига қадар Москвада ишга тушган ошхонлар сонини 50тага йил охирига қадар 200тага етказишни ваъда берган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 июн – Sputnik. Кеча Москвада 15та собиқ McDonald's ресторанлари янги ном, меню ва логотиплар билан қайта очилди. Оммабоп тамаддихонанинг янги номи "Вкусно — и точка".
Бывший "Макдональдс" открылся в Москве под новым именем
Янги ресторанлар безатиш ранглари, ходимлари кийимлари ва логотипи бутунлай бошқача бўлади. Собиқ оқ, қизил ва сариқ ранглар ўрнида оқ, яшил ва кулранг ранглардан фойдаланилган. Таомномада жиддий ўзгаришлар йўқ, фақат бургерларнинг номи ва упаковкаси (қадоқи) ўзгарган. Айрим бургерлар (биг мак) энди савдода бўлмайди.
Бывший "Макдональдс" открылся в Москве под новым именем
Пушкин майдонида жойлашган Россиядаги энг биринчи ва йирик тамаддихонанинг очилишига шаҳар мэри Сергей Собянин ҳам ташриф буюрди.
Ўз нутқида Собянин тармоқ ресторанларининг қайта очилиши 150 минг ишчи ўринларни сақлаб қолгани ва юз минглаб хўрандаларни хурсанд қилгани ҳақида гапирди.
Бывший "Макдональдс" открылся в Москве под новым именем
Шунингдек шаҳар мэри, “Макдональдс” керакли қарорни ўз вақтида қабул қилганини ҳам айтиб ўтди. “Агар компания бироз кечикканида қайтиб келишнинг имкони ҳам қолмаслиги мумкин эди”, - деди Собянин.
Бывший "Макдональдс" открылся в Москве под новым именем
Эслатиб ўтамиз, “Макдональдс” компанияси ўзининг Россиядаги барча (850та) ресторанлари фаолиятини тўхтатиш ҳақида 2022 йилнинг март ойида эълон қилган эди. Шундан сўнг шаҳар маъмурияти имтиёзли шартларда тез овқатланиш шаҳобчалари очишга тендер эълон қилди, керакли миқдорда субсидиялар ажратди. Шу кунга қадар дастлабки 60та ариза қаноатлантирилган.