Азовсталда қутқарилган итни Қодировга совға қилишди - видео

Кўнгилли Чеченистон раҳбари Қодировга Азовсталда қутқариб олинган Адидас лақабли питбулни топширди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 июн - Sputnik. Волонтёр Юрий Кованов Азовсталь заводи ҳудудидан қутқариб олинган “Адидас” лақабли питбулни Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга совға қилди.
Итни Ковановнинг ўзи машинада Грознийга олиб келди. Топширш вақти қўйидаги суҳбат бўлиб ўтди.
- Унинг асли исми Адольф эди, топшириш вақти биз уни “Адидас” деб ўзгартирдик. У икки ой катакомбада яшаган, эгаси уни қидириб топишни ваъда берган эди - деди Юрий.
- Ҳа, энди унга излаш қийин бўлмайди. Биз уни “Борз” деб атаймиз, яъни Бўри, - деди Қодиров.
- Рамзан Ахматовичга ушбу итни совға қилиш ғояси қандай пайдо бўлди, - деб сўради Қодировнинг ёрдамчиларидан бири.
- Махсус операция бўйича мустаҳкам иродангиз учун ҳурмат билдирмоқчи эдим ва ушбу совға сизга маъқул бўлади деган умиддаман.
- Жуда маъқул, раҳмат!
- Эҳтимол сиздан ўрнак олиб одамлар кўпроқ қаровсиз ҳайвонларни асраб олишни бошлар. Бу бизга эгасиз ҳайвонларни жойлаштиришда ёрдам бўларди.
- Менинг ҳам асраб олган итим ва мушугим бор. Бу урушқоқ эмасми?
- У жуда юмшоқ кўнгилли, лекин бироз контузияси бор...
- Ха-ха-ха.
Риа Новости хабар беришига кўра, тинч аҳоли шаҳарни тарк этганидан сўнг биргина Мариупольда минглаб уй ҳайвонлари қаросиз қолган. Улар орасида шиша синиқлари ва бошқа хавфли буюмлардан шикастланганлари ҳам жуда кўп. Аксарияти оч.
Рязанлик Юрий Кованов гуруҳи, Иркутслик “К-9”кўнгиллилар гуруҳи ва яна бошқалар Донбасснинг озод қилинган ҳудудларида қаровсиз қолган уй ҳайвонларини қутқариш билан шуғулланиб келишмоқда. Унинг айтишига кўра, шу кунга қадар улар 16та уй ҳайвонини Донбассдан олиб чиқишган ва кўплаб жониворларга тиббий ёрдам кўрсатиб уларнинг ҳаётини сақлаб қолишган.