ТОШКЕНТ, 11 июн - Sputnik. U-23 Осиё кубогининг яримфиналга чиқиш учун Ўзбекистон ва Ироқ терма жамоалари орасида бўлиб ўтган ўйин сўнгги кунларда футболга бой Ўзбекистон мухлислари учун энг қизиқарли ўйинлардан бири бўлди.
Ушбу матчда Ўзбекистон ҳам Ироқнинг ҳам деярли бир хил маҳорат ва ўжарлик намойиш қилишди. Ундан ташқари ўйин турли ностандарт вазиятларга ҳам бой бўлди.
Дастлаб, 12 - дақиқада дарвозабон Абдувоҳид Неъматов ироқлик футболчини тирсаги билан уриб йиқитди ва ўйиндан четлатиш ҳамда пенальтига сабабчи бўлди. Шу тариқа Ироқ ҳисобни очди – 0:1.
Ундан сўнг, биринчи тайм охирида Ироқликлар "қасд" олишди. Жарима майдончасида Ҳожимат Эркиновга нисбатан қўполлик ишлатилди ва 11 метрликдан гол уриш навбати Ўзбекистонга келди. Зарба Жасур Жалолиддинов берди. У ажойиб тарзда дарвозабонни бир томонга тўпни бошқа томонга жўнати ҳисобни тенглаштирди 1:1.
Иккинчи гол, аниқроғи автогол ушбу ўйиннинг яна бир ностандарт вазияти бўлди. Норчаев ва Эркиновларнинг шиддатли ҳужуми рақиб дарвозаси олдида хавфли вазият яратди. Тўпни узатиш вақтида у рақиб оўйинчисининг оёғига тегиб кетди ва тўғри дарвозага равона бўлди - 2:1.
Лекин 68 дақиқада Ироқ жамоаси чап қанотдан кутилмаган ҳужум уюштириб ҳисобни тенглаштиришди – 2:2.
Ўйин охирига қадар ҳисоб ўзгармади ва ҳакамлар иккита 15 дақиқалик қўшимча тайм ўтказишни белгилашди. Бу ҳам иш бермаганидан сўнг жамоалар пенальтилар сериясига ўтишди.
Ҳаяжонли ўтган пенальтилар сериясида Ўзбекистоннинг омади кулиб боқди. Дарвозабони Владимир Назаров битта тўпни сэйв қилган бўлса, яна бир тўп штангага тегди ва учинчиси умумман томошабинлар томон учиб кетди.
Пенальтлар бўйича Ўзбекистон 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа, Ўзбекистон U-23 жамоаси ярим финалга чиқди.
Пенальтлар бўйича Ўзбекистон 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа, Ўзбекистон U-23 жамоаси ярим финалга чиқди.
Ушбу ўйин "Пахтакор" стадионида тўпланган 32 минг мухлислар учун ҳақиқий совға бўлди десак хато бўлмайди. Кутилмаган вазиятлар, жарима тўплари ва камида иккита ажойиб гол. Ундан ташқари 2 соатдан ортиқ давом этган ҳаяжонли кутиш, ўзбекистонлик мухлислар учун ижобий якунланди.
Эҳтимол шу сабаб ўйиндан кейин мухлислар ҳам жамоа ҳам ўз қувончларини узоқ вақт намойиш қилшди.
Навбатдаги ўйин 15 июнь куни "Бунёдкор" стадионида Жанубий Корея ёки Японияга қарши бўлиб ўтади. Уларнинг иккаласи ҳам ўта кучли жамоалар эканини ҳисобга олганда ўйин янада қизғин бўлиши кутилмоқда.