Тошкентда 12 июнь куни оммавий велосайл бўлиб ўтади

Тошкентда 12 июнь куни ҳаваскор велосипедчилар орасида велосайл бўлиб ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 июн - Sputnik. Ўзбекистонда спортни ривожлантириш билан шуғулланувчи бир неча ташкилотлар ҳаваскор велосипедчиларни 12 июнь куни Тошкентда бўлиб ўтадиган велосайлда иштирок этишга таклиф қилишди.
Соғлом турмуш тарзига бефарқ бўлмаган барча юртдошларимизни 12 июнь куни соат 08:00 да бошланадиган тонгги велосайрга таклиф этамиз. 3 июнь – Бутунжаҳон велосипед куни муносабати билан ташкил этилаётган ушбу сайрда иштирок этиб, хайрли тадбирга ўз ҳиссангизни қўшинг, - дейилган чақириқда.
Велосайлнинг старт нуқтаси - Интернашионал меҳмонхонасиннинг олдида.
Тадбир Спортни ривожлантириш вазирлиги, Олимпия ва Паралимпия қўмиталари, Велосипедчилар ассоциацияси, Велоспорт федерацияси ва бошқа ташкилотлар кўмагида амалга оширилмоқда.