ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида “Тошкент вилояти имтиҳон маркази” иш бошлади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Эндиликда Тошкент вилояти аҳолиси учун ҳайдовчилик гувоҳномасини олишда назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича ягона давлат хизматлари кўрсатилади.
Марказ вилоятда ҳайдовчиларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини жиддий синовдан ўтказиш мақсадида ташкил этилди.
Марказнинг очилиш маросимида иштирок этганлар яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди ҳамда автомобиль бошқариш юзасидан билимларни синовдан ўтказиш жараёнларига гувоҳ бўлишди.
Имтиҳон маркази назарий ва амалий имтиҳонларни тўлиқ автоматлаштирилган режимда ўтказиш ва баҳолаш бўйича давлат талабларига жавоб беради.
Имтиҳон маркази 10 июндан ўз ишини бошлади.