Сердар Бердимуҳамедов Москвага келди

Сердар Бердимуҳамедов биринчи хорижий ташрифини Россияга амалга оширди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 июн - Sputnik. Туркманистон президенти Сердар Бердимухамедов расмий ташриф билан Москвага келди.
Россия президенти Владимир Путин билан Кремлда бўлиб ўтган учрашувда икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари, долзарб минтақавий ва халқаро мавзулар муҳокама қилинди.
Визит президента Туркменистана в Москву
Айтиш жоизки Сердар Бердимуҳамедовнинг ушбу расмий ташрифи унинг 2022 йил 19 мартда Туркманистон Президенти лавозимига киришганидан кейин биринчи хорижий сафаридир.
Меҳмонни қутлар экан, Владимир Путин Россия ва Туркманистон орасидаги стратегик аҳамиятга эга муносабатлар илдам ривожланиб бораётганини ва йил бошидан буён савдо-сотиқ ҳажми 40%га ошганини қайд этди.
Визит президента Туркменистана в Москву
Бердимухамедов, ўз навбатида Россия президентини ҳамда бутун рус халқини яқинлашиб келаётган Россия куни билан табриклади. Шунингдек келажакда ҳам икки давлат орасидаги муносабатлар ўзаро ҳурмат, ишонч ва бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олишга асосланган бўлишига умид билдирди.
Ундан ташқари, Сердар Бердимухамедов Россия президентига самимий қабул ва меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб собиқ президент Гурбангули Мяликгулевич Бердимуҳамедовнинг саломини Путинга етказди.