ТОШКЕНТ, 10 июн - Sputnik. Луганск Халқ Республикаси ҳудудида жойлашган Попасная шаҳрида яқинда жанглар бўлиб ўтди ва шаҳар Украина қуролли кучларидан тозаланди.
Улар шаҳардан сиқиб чиқарилганидан сўнг ҳам шаҳарни ўққа тутишда давом этмоқда. Бунда улар жумладан АҚШ томонидан тақдим этилган М777 гаубицалардан фойдаланмоқда.
Россия махсус операцияси
Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Владимир Путин ушбу операция мақсади "ДХР ва ЛХР фуқароларини Киев режими томонидан саккиз йил давомида амалга оширилаётган таҳқирланиш ва геноциддан қутқариш ва ҳимоя қилиш" деб атаган. Операция мақсади - “Украинани демилитаризация ва денацификация” қилиш.