Ўзбекистонда хорижий валютага талаб кескин ошди - МБ

Тижорат банклари орқали жисмоний шахсларга беш ой давомида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 70 %га кўп хорижий валюта сотгани маълум бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Ўзбекистон аҳолиси январь-май ойларида банклардан 2,84 млрд доллар миқдорида хорижий валюта харид қилди. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.
Айтилишича, тижорат банклари орқали жисмоний шахсларга беш ой давомида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 70 %га кўп хорижий валюта сотилди.
Ушбу даврда тижорат банклари аҳолидан 4,32 млрд доллар миқдорида хорижий валюта сотиб олди.
жисмоний шахсларнинг хорижий валютага талаби ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 70 фоизга ошди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 59 фоизга кўпроқни ташкил этди.
Шунингдек, республикага келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари миқдори 4,19 млрд долларга етди ва ўтган йилга нисбатан 61 %га ошди.