Болаларни зарарли ахборотдан ҳимоя қилиш билан боғлиқ хизмат ишга тушди

Эндиликда болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳаси экспертлари аккредитациядан ўтиш учун электрон ариза бериш имкониятига эга бўлдилар.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Болаларни зарарли ахборотдан ҳимоя қилиш билан боғлиқ янги хизмат ишга тушди. Бу бўйчиа Вазирлар Маҳкамасининг 317-сонли қарори қабул қилинди.
Ушбу ҳужжат асосида my.gov.uz порталида “Болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш бўйича экспертларни аккредитация қилиш” хизмати ишга туширилди.
Эндиликда болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳаси экспертлари аккредитациядан ўтиш учун электрон ариза бериш имкониятига эга бўлдилар.
Талабгорлар олий маълумотга, педагогика, ёшга оид психология ва физиология, болалар психиатрияси соҳаларида билимларга эга бўлиши керак.
Экспертларни аккредитация қилиш АОКА томонидан амалга оширилади.
Аккредитациядан муваффақиятли ўтган экспертларга 5 йил муддатга амал қилувчи гувоҳнома берилади.
Хизматдан фойдаланишда тўлов ундирилмайди.