Зеленский Украина суверенитетини Польшага топширишга тайёрга ўхшайди - Наришкин

Польша Украини солиқ тўловчилари ҳақидаги маълумотлар базасини ўз ҳудудида жойлаштиришга ундамоқда. Бу давлат суверенитетини йўқотишини англатади, - дейди СВР раҳбари.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 июн - Sputnik. Владимир Зеленский Украина суверенитети Польшага топширишга рози бўлган кўринади, деб таъкидлади Россия Ташқи разведка хизмати (СВР) раҳбари Сергей Наришкин.
"Зеленский Украина суверенитетини Польшага топширишга рози бўлганга ўхшайди. Киев Польша-Америка тандемига миллий аҳамиятга эга бўлган маълумотлар, жумладан солиқ тўловчиларнинг ахборот базасини уларнинг қўлига топширишга тайёр", - дейди Наришкин.
- Бизнес тилида бундай битимни "ютиб юбориш" дейилган бўларди. Натижада улар Украинанинг ҳақиқий молиявий аҳволи ҳақидаги долзарб маълумотларни қўлга киритади, - дейди СВР раҳбари.
“Давлат хусусий корпорация эмас ва агар бу содир бўлса Киев хунтаси аллақачон Украинанинг Польша томонидан аннексия қилинишига рози бўлганини ва давлат суверенитетини ихтиёрий равишда топширишганини кўрамиз”, — дея қўшимча қилди Наришкин.
“Варшава Зеленский режимини унга энг муҳим давлат функциялари ва институтлари устидан амалда назоратни ўтказишга қаттиқ ундамоқда. Киевнинг розилиги билан ҳозирда поляклар, Украина Солиқ хизматининг (ГНСУ) маълумотлар базасини ва ахборотни қайта ишлаш марказини Польшада жойлаштиришга ундамоқда. Гўёки унинг "самарадорлигини ошириш мақсадида". Польшада эса бу иш билан маҳаллий махсус хизматлар билан яқиндан ҳамкорлик қилувчи SILTEC компанияси шуғулланади. Ускуналар ва дастурий таъминот Америка рақамли гигантлари Dell, IBM ва Cisco томонидан тақдим этилади.