ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Самарқандда 100 ёшли нок дарахтларига “Давлат табиат ёдгорлиги” мақоми берилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси хабар қилди.
Вилоят Экология бошқармаси ходимлари Самарқанд туманидаги Гулбоғ маҳалласида жойлашган боғни кўздан кечиришди.
Ўрганишлар натижасида 110 туп ўрмон маликаси навли нок дарахтларига мақом бериш бўйича хулоса қилинди.
Самарқандда 100 ёшли нок дарахтларига “Давлат табиат ёдгорлиги” мақоми берилди
© Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси
Айтилишича, 1900 йилларда Самарқанд туманидаги Гулбоғ маҳалласининг 5 гектарли ер майдонига Россиядан ўрмон маликаси навли нок кўчатлари келтириб экилган.
Ҳозирда ушбу боғнинг 2 гектар ер майдонида 110 туп 100 ёш ва ундан катта бўлган нок дарахтлари сақлаб қолинган. Қолган 3 гектар ер майдонга қайтадан шу турдаги 1200 туп нок кўчатлари экилган.