Россия янги дунё қурмоқда. Ғарб эса эскисини вайрон қилиш билан машғул

Бирор ниманинг янгисини қуриш учун, аввал эскисини йўқотиш керак. Ғарб ўз қўллари билан эски дунё тарбини вайрон қилиш билан банд бўлган вақтда, Россия янги дунё қуришга куч сарфламоқда.
Sputnik
Ҳар куни нафақат озод бўлган ҳудудлар- биринчи навбатда, ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожье вилоятларининг- тинч ҳаётга қайтаётгаи, балки у ерда турмушнинг Россияга биргаликда ва ҳамоҳанг янги босқичга кўтарилаётгани ҳақида маълумотлар жуда кўп кўзга ташланяпти.
Мариуполь порти ўз ишини тиклади, шу билан бирга ҳарбий ҳаракатлардан катта зарар кўрган шаҳарни тиклаш учун Россия, шунингдек Фавқулодда вазиятлар вазирлиги жуда кўп куч сарфламоқда.
Озод этилган Запорожье вилоятининг вақтинчалик пойтахти - Мелитополда мактаблар янги ўқув йилидан беш баллик системада рус тилидаги таълим тизимига ўтади. У ерда 12 июнь, Россия кунида вилоят аҳолисига Россия фуқароси паспортлари топширилади.
Сергей Шойгу Россия, Донбасс, Украина ва Қрим ўртасидаги темир йўл алоқаларининг қайта ишга туширилгани ҳақида маълум қилди. Шунингдек, вазир Мариуполь, Бердянск, ва Херсонга юк етказиб бериш аллақачон бошланганини қўшимча қилди. Озод этилган ҳудудларнинг рубль тизими ва Россия мобиль алоқалари ва интернетига ўтгани аллақачон ҳаммага маълум. Россия юқори мансабдор шахсларининг республикаларга, Херсон ва Мелитополга ташрифлари одатий ҳолга айланди. Ҳарбий-фуқаровий маъмурият Запорож вилоятининг Россия таркибига кириши борасида референдумга тайёргарлик кўришни бошлади.
Булар кундан-кунга кўпайиб бораётган ахборотларнинг жуда кичик тафсилотлари холос.
Бу албатта бизнинг Ватанимиз билан яна бир бор фахрланишимизга сабаб. Энг яхши миллий анъаналарига содиқ қолган ҳолда, қаерга бормасин, Россия кўмак бериш, бунёд этиш, тиклаш ва ривожлантириш таашаббусларини бошлаб юборади.
Бироқ, содир бўлаётган воқеаларнинг яққол кўзга ташланмайдиган, бироқ анчайин аҳамиятли жиҳати ҳам бор.
Биз дунё тизимлари чуқур трансформациясининг хавфли даврида яшаяпмиз. Кўз ўнгимизда ташкилотлар таназзулга юз тутяпти, деярли саккиз ўн йилликлар давомида инсоният цивилизацияси учун асосий бўлган жараёнлар тўхтаяпти. Тизимли инқироз соҳаларни тобора кўпроқ қамраб олмоқда, дунё келажаги ҳақидаги прогнозлар эса янада қўрқинчли кўринади.
Шунга қарамай, мамлакатимизга нисбатан адоват ҳис қилиб юрганлар ҳам Россия бўлаётган жараёнларда ўзини ишонч билан мустаҳкам тутаётганини, қийин вазиятдан глобал ғолиб сифатида намоён бўлаётганини тан олишади. Бу ҳолат эса озод қилинган ҳудудларда кечаётган жараёнлар билан бевосита боғлиқ, деган жиддий шубҳа бор.
Бир қутбли дунё эскиргани, глобал тизим таназзулга учрагани, АҚШ (ва умуман Ғарб) гегемонлик мавқесини номақбул тарзда суистеъмол қилаётгани сабабли реал ҳақиқатга мос, янги ҳаёт қуриш кераклиги ҳақида бир неча йиллардан буён кўп гапирилади.
Маълумки, ниманидир янгисини қуриш учун, аввал эскисини йўқотиш керак. Бироқ, эскисини вайрон қилиш ҳам кўп ресурс ва куч талаб қилиши ҳақида деярли ўйламаймиз ҳам. Вайрон қилаётганингиз бошингизга тушиб сизни ҳам вайрон қилмаслиги учун хавфсизлик чоралари кўриш керак.
Сўнгги пайтларда АҚШ ва Европанинг Россияни “қоидаларга асосланган дунё тартибини” бузганликда айблашлари оддий ҳолга айланди.
Агар вазиятга реал қарайдиган бўлсак, Москва ҳеч қачон вайронкорлик учун ресурс сарфламаган. Йигирма йиллар олдин у, иложи бўлса эскирган дунё тизими билан тўқнаш келмасдан шунчаки янгисини бунёд этиш стратегиясини танлаган. Ўша пайтда эса эскирган дунё тизими таназзулга йўл тутаётган, янги тузилмалар, жараёнларнинг таъсири ва кучи ўсишни бошлаган эди.
Масалан, Россия ташаббуси билан ташкиллаштирилган БРИКС, ШҲТ, КХШТ ва кўплаб бошқа ташкилотлар йиллар давомида истеҳзо мавзусига айланган эди. Албатта, Буюк Пётрнинг “эрмак” полклари ҳам катта кучга айланишидан олдин уларнинг устидан ҳам кулишган эди.
Эски дунё тарбининг вайрон қилиш билан эса Ғарбнинг ўзи яхши шуғулланиб келяпти. Ажабланарлиси шундаки, у ўз фикрида ўзи асосий манфаатдор бўлган тизимни қаттиқ ҳимоя қилади, лекин охир-оқибат унинг ҳалокатини тезлаштиради. Айниқса, санкцион жазава бунга яхши далил бўлади.
Албаттаки, йўқолаётган эски ва пайдо бўлаётган янги тартибнинг тўқнашувисиз ҳеч нарса бўлмайди. Хусусан, Украинадаги махсус ҳарбий операция айнан мана шу тўқнашув бўлди. Ғарб вазиятни Россия асло ўтишга йўл қўймадиган чизиққа олиб келди.
Шунда ҳам Москва ўзига содиқ қолди. Европа ва АҚШ Киев элиталари билан биргаликда Украинани вайрон этишда, “асосийси Путин ғалаба қилмасин” шиори билан ўз иқтисодиётини ҳалокатга олиб келишда давом этар экан, Россия ўз ресусрларини озод бўлган ҳудудларни қайта тиклаш учун сарфлашни афзал билади.
Кимнинг стратегияси самаралироқ эканини вақт кўрсатади.