Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Реактив снарядлар билан ўққа тутилган Попасная - видео

Украина қўшинлари Попаснаяга "Ураган" реактив ёппасига ўт очиш тизими ёрдамида ҳужум қилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 июн - Sputnik. Украина қўшинларидан озод қилинган Попасная шаҳрининг РИА Новости мухбирлари томонидан суратга олинган биринчи кадрлари намойиш этилди.
Видеотасвирлардан кўриниб турибдики, уйларнинг салмоқли қисми, жумладан, кўп қаватли уйлар жиддий зарар кўрган, деразалари ёниб кетган, аммо деворларнинг жиддий қулаши кузатилмаган. Марказий кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлар асосан олд томондан ёндирилган бўлса, орқа ҳовлига қараган томонда бундай излар анча кам.
Стратегик аҳамиятга эга бўлган Попасна шаҳри 9 майдан бери ЛХР кучлари назоратида, шу вақтгача у Украина қўшинлари томонидан ўққа тутилган. ЛХР мудофаа департаменти расмий вакили Иван Филипоненконинг сўзларига кўра, Украина ҳарбийлари артиллерия зарбаларини бериб, инфратузилмани вайрон қилмоқда.
ЛХР раҳбари Леонид Пасечникнинг таъкидлашича, Попаснада биноларнинг 96 фоизи бузилган, бунинг учун Донбассда шиддатли жанглар бўлган.