Бу қизиқ

Олимлар ёз мавсумидаги энг хавфли мева-сабзавотларни маълум қилишди

Хулосаларга кўра, 13 турдаги мева-сабзавотларда энг кўп кимёвий моддалар ва пестицидлар аниқланган
Sputnik
Экологик ишчи гуруҳи (EWG) энг зарарли мева –савбзавотларни маълум қилишди.
EWG мутахассислари бу борада тадқиқот олиб боришган ва унга кўра, 13 турдаги мева ва сабзавотларда энг кўп пестицидлар ва бошқа кимёвий моддалар аниқланган.
Қулупнай бу борада экспертлар томонидан энг зарарли дея топилган. Мева таркибида 20 турдаги ҳар хил кимёвий қўшимчалар аниқланган.
Шунингдек бу рўйхатга, исмалоқ, ўрик, олма, шафтоли, нок, гилос, узум, сельдерей, помидор, ширин булғор қалампири вса картошка киритилган.
EWG мутахассислари энг ифлосланган маҳсулотларни ҳам келтириб ўтишган. Унга кўра, маккажўхори, авокадо, ананас, карам, пиёз, нўхат, папайя, спаржа, манго, бақлажон, қовун, киви, гулкарам ва грейпфрут энг ифлосланган масҳулотлар.
Таъкидланишича, биринчи рўйхатдаги маҳсулотларда зарарли моддаларнинг таркиби санитария меъёрларидан ошмаган, шунинг учун қулупнай ва олмадан бутунлай воз кечиш керак эмас. Бироқ, мутахассислар иккинчи гуруҳдаги мева– сабзавотларни кўпроқ истеъмол қилишни тавсия этган.