ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Франклин Рузвельт АҚШни ўрганиш жамғармаси директори Юрий Рогулевнинг таъкидлашича, АҚШнинг Россияга қарши санкциялар бўйича сиёсати бир қанча сабабларга кўра муваффақиятсизликка учраган. Асосий сабаби ҳаддан ташқари такаббурлик ва Россиянинг бир қатор иқтисодий кўрсаткичларини етарлича баҳоламасликдир. Бу ҳақда у “Prime” агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Марказий разведка бошқармасининг минглаб таҳлилчилари ва бошқа бўлимларнинг ўн минглаб ходимлари Россиянинг жаҳон иқтисодиётидаги ўрни ва унинг таъсирини паст баҳолаган.
“Вашингтон “Россиянинг бутунлай қулаши учун ташқаридан бир зарба етарли”, деган асоссиз фикрга таянди. Бироқ АҚШ Россия товарлари, хомашё ва озиқ-овқат етказиб бериш занжирларини ҳисобга олмади”, - дея тушунтирди у.
Экспертнинг фикрича, Россия иқтисодиёти, Американикидан фарқли ўлароқ, реал.
“Биз Американинг иқтисодиёт концепциясига шунчаки мос келмаймиз”, - деди Рогулев.
Аввалроқ, Хитойлик иқтисодчилар Ғарб Россияга қарши санкциялар билан ўзини ўзи жазолаганини айтган эди.
Шунингдек, британиялик журналист санкциялар Европага зарар, Россияга фойда келтираётганини билдирган.